Қозоғистонда портлаш! Бир ҳарбий қурбон бўлди
Олам
−
11 Октябрь 2019
6127Қозоғистоннинг Арис шаҳри яқинида содир бўлган портлашда бир ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.
Арис шаҳри яқинидаги полигонда йиғиб олинган ўқ-дориларни йўқ қилиш ишлари вақтида махсус жиҳозланган ўқув полигонида ўқлар барвақт портлаши юз берди. Натижада гуруҳ раҳбари, ҳарбий қисм муҳандислик хизмати бошлиғи, майор А.С.Акишев олган жароҳатлари туфайли ҳалок бўлди, дейилади хабарда.
Воқеа жойида тергов гуруҳи ишламоқда. Бу ҳолат яқин атрофдаги аҳоли учун хавф туғдирмайди, вазият назорат остига олинган.
Эслатиб ўтамиз, шу йил июнида Қозоғистоннинг Арис шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда ёнғин оқибатида ўқ-дорилар портлаши содир бўлганди. Натижада 3 киши ҳалок бўлди ва 165 киши жароҳатланди. Шаҳардан аҳоли эвакуация қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь