Қозоғистонда намойишлар тинмаяпти. Аҳоли сайлов натижасидан норози
Олам
−
10 Июнь 2019
6655Кеча, 9 июнь куни Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари ўтказилди. Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси сайловда Қосим-Жомарт Тоқаев ғалаба қилганини маълум қилди.
Мамлакатда эса сайлов ва унинг натижасига нисбатан норозилик намойишлари давом этяпти. МСК сайлов натижаларини эълон қилгач, намойишларнинг янги тўлқини бошланди. Қозоғистоннинг иккинчи энг йирик шаҳари Олма-отадаги “Остона” майдонида навбатдаги намойишлар ўтказилди. Намойишчиларнинг 30 нафарга яқини ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари томонидан қўлга олинди.
Қайд этилишича, намойиш вақтида аёллардан бири ҳушини йўқотган. Полиция ходимлари митингга алоқаси йўқ фуқароларни ҳам ҳибсга олган.
Vlast.kz нашрининг хабар беришича, полиция ходимлари кечадан бери “Остона” ва Республика майдонида соқчилик қиляпти. Ҳозиргача неча киши 9 июндаги намойишлар вақтида ҳибсга олингани номаълум. Қозоғистон ИИВнинг маълум қилишича, Нур-Султон ва Олма-отада 500 нафарга яқин одам ҳибсга олинган.
Маълумот учун, 9 июнь куни ўтказилган президентлик сайловлари Қозоғистон тарихидаги олтинчи ва муддатидан аввал ўтказилган тўртинчиси бўлди. Энг муҳими 30 йил деганда илк бор сайловларда Нурсултон Назарбоев номзод сифатида қатнашмади. Сайловда Қосим-Жомарт Тоқаев 70,76 фоиз овоз тўплаб ғалаба қозонди.
LiveБарчаси