Қозоғистонда мигрантлар устидан назорат кучайтирилади

Олам

image

Қозоғистонда мигрантлар устидан назорат кучайтирилади. Хусусан, жорий йил 25 июлдан бошлаб патруль полиция ходимлари кундалик хизмат вазифалари доирасида мамлакатда қонуний равишда бўлиб турганини тасдиқловчи ҳужжатларни текширишни бошлайди, шунингдек, миграция назоратида янада фаол иштирок этади. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.

Қайд этилишича, янги қоидалар Ички ишлар вазирлигининг буйруғи билан мустаҳкамланган бўлиб, унда полициянинг чет эл фуқаролари билан айнан қандай ҳамкорлик қилиши кераклиги аниқлаштирилган. Чет элликлар билан алоқалар хизмат вазифалари доирасида, масалан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ёки ёрдам кўрсатиш жараёнида амалга оширилади.

Ҳужжатларга алоҳида эътибор қаратилади. Полициячилар паспортнинг амал қилиш муддатини, виза ва республикада қонуний бўлиб туришни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар мавжудлигини текширади. Қонунбузарликлар аниқланган тақдирда, улар қонунга мувофиқ чора кўришга мажбур бўлади.

“Текширувлар патруль хизматининг кундалик ишининг бир қисмига айланади”, дейилади ИИВ буйруғида.

Бундан ташқари, патруль-пост хизмати (ППХ) ходимлари миграция назорати масалаларига ҳам жалб этилади. Улар чет элликларни мамлакатдан чиқариб юбориш (депортация қилиш) жараёнига кўмаклашади, уларни чегарагача кузатиб боради, шунингдек, ноқонуний миграция ҳолатлари ва уни ташкил этишнинг эҳтимолий йўналишлари ҳақида хабар беради.

Алоҳида қайд этилишича, полиция ходимлари одатий бўлмаган вазиятларга, масалан чет эллик фуқаро поезд ёки самолётдан қолиб кетган ҳолатларга тезкорлик билан муносабат билдириши керак.

Ўзгаришлар, шунингдек, полициянинг йўлларда ва аҳоли пунктларидаги фаолиятига ҳам дахлдор бўлиб, мамлакатдаги миграция ҳолати устидан умумий назоратни кучайтиради.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг