Қозоғистонга коронавируснинг “дельта” штамми кириб келгани тахмин қилинмоқда

Олам

image
0:00
0:00
download

Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг кескин ўсиши муносабати билан мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 билан оғриган беморлардан олинган мусбат лаборатория намуналарини ПЗР скринингидан ўтказди.  

Скрининг натижалари асосида коронавируснинг “дельта” штаммига (“ҳинд” штаммига) мутацион характеристикаси эҳтимоли аниқланди. Мутация мавжудлиги ва унинг “дельта” штаммига мансублигининг якуний тасдиғи геномлар бўйича ДНК намуналарининг секвенцияси тугагандан сўнг аниқ бўлади. 

Коронавируснинг “дельта” тури аниқланган бошқа штаммларга қараганда 60 фоиз кўпроқ юқумли ҳисобланади. Бундай ҳолда, инфекцияни юқтирган одам бўғимларда ва қорин бўшлиғида қаттиқ оғриқ, кўнгил айниши ва қайт қилишни бошдан кечиради. Сўнгги тадқиқотларга кўра, коронавируснинг “дельта” штаммида шифохонага ётқизилиш ва ўлим эҳтимоли юқори бўлади. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, кеча, 20 июнь ҳолатига кўра, дунёнинг 74 мамлакатида коронавируснинг “дельта” штамми аниқланган. 

Аввалроқ, Ҳиндистоннинг Махараштра штатида коронавирус инфекциясининг “дельта плюс” деб номланган янги тури бўйича 20 та ҳолат аниқлангани ҳақида хабар бергандик. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон

Баҳолаганлар

187

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг