Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарадиган завод қуриляпти

Олам

image

Қозоғистонда жорий йилнинг декабрь ойида вакцина тайёрлаш билан шуғулланадиган биофармацевтик завод қурилиши якунига етади. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди.

"Завод қурилиши жадал суръатларда амалга оширилмоқда. Ушбу масала билан Таълим вазирлигидаги ҳамкасбларимиз шуғулланмоқда. Заводни ишга тушириш декабрь ойларига мўлжалланган. Шунинг учун ҳам бундан буёғига иш қизғин давом этади. Умид қиламизки, у белгиланган вақтда қуриб битказилади", деган Цой. 

Маълумотларга кўра, завод Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида қурилмоқда.

Маълумот учун, вакцина ишлаб чиқаришга мўлжалланган биофармацевтик завод қурилиши 2020 йилнинг июнь ойида бошланган. 

Заводда коронавирус инфекциясига қарши вакцина билан бир қаторда, халқаро стандартларга жавоб берувчи иммунобиологик препаратлар ишлаб чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, 14 октябрдан эътиборан, Қозоғистон пойтахти аҳолиси орасида COVID-19 билан касалланиш давом этаётгани муносабати билан янги чекловлар ва карантин чоралари жорий этилган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар 109 мингдан ошган. 

Дунёда эса касаллик юқтирганлар сони 38 миллиондан ошиб кетган. 1 миллиондан кўп одам касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

завод вакцина

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг