Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ биринчи ўлим ҳолати қайд этилди

Олам

image

Қозоғистон Республикасида коронавирусдан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда бугун, 26 март куни Ахборот ва жамият тараққиёти вазири Даурен Абаев маълум қилди.

"Бугун Қозоғистон фуқароси коронавирусдан вафот этди. Биз марҳумнинг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз", деди вазир.

Абаев, шунингдек, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ўлим сабаблари тўғрисида батафсил маълумот беришини ваъда қилди.

"Бу иш бизга яна бир марта коронавирус қанчалик хавфли эканлигини эслатади. Ҳозирда содир бўлаётган барча нарса ҳаммамиз учун синовдир", деди Абаев.

Маълумот учун, Қозоғистонда шу кунгача 109 та коронавирус ҳолати тасдиқланган, 2 бемор соғайиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Коронавирус

Баҳолаганлар

372

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг