Хитойдан ўзган Қозоғистонда қатъий карантин узайтирилди
Олам
−
29 Июль 2020
12915Қозоғистонда карантин муддати яна 2 ҳафтага узайтирилади. Мамлакат Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев тегишли кўрсатмани берди. Бу ҳақда "Оқўрда" хабар берди.
Президент мамлакатдаги эпидемиологик вазият бўйича йиғилиш ўтказган. Йиғилишда Бош вазир Асқар Мамин қатъий карантин ўрнатилгач, мамлакатда коронавирусга чалиниш 29 фоизга пасайган. Кунлик касалланиш ҳолатлари 1500-1600 киши арофида барқарорлашган.
Шифохоналарга юклама 43 фоизга, жумладан реанимация бўлимларига 27 фоизга пасайган.
Соғайганлар 63 фоизга ошган, тез ёрдам чақириқлари сони қисқарган. Шу тариқа соғлиқни сақлаш тизимига босим пасайган.
Шу сабабдан Қосим-Жомарт Тўқаев давлат комиссиясига карантин чораларини яна икки ҳафтага узайтириш бўйича топшириқ берган.
Аввалроқ, Қозоғистон коронавирусга чалинганлар сони бўйича Хитойни ортда қолдиргани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун, Қозоғистонда қатъий карантин 5 июль куни қайтарилганди. Дастлаб икки ҳафтага ўрнатилган чекловлар кейин яна шунча муддатга узайтирилиб, август ойи бошигача этиб белгиланганди.
LiveБарчаси