Қозоғистонда қаровсиз қолиб кетган болалар Ўзбекистонга олиб келинди
Жамият
−
28 Август
2868Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги бош консулхонаси кўмагида турли сабабларга кўра Қозоғистонда қаровсиз қолиб кетган вояга етмаган болалар ортга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Бош консулхона ходимлари саъй-ҳаракатлари билан “Қийин аҳволдаги болаларни қўллаб-қувватлаш маркази” ва Олмаота шаҳар таълим бошқармаси билан биргаликда 17 ёшли И.Р., 12 ёшли С.Р. ва икки ёшли М.Н.ни Ўзбекистонга қайтариш бўйича барча зарур ҳужжатлар тайёрланган.
“Шу йилнинг 24 август куни Бош консулхона дипломатлари вояга етмаган болаларни ватанга қайтариш ва яқин қариндошларига етказиш мақсадида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ходимига топширдилар”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда қаровсиз қолган ўзбекистонлик болалар ортга қайтарилганди.
LiveБарчаси