Россияда қаровсиз қолган ўзбекистонлик болалар ортга қайтарилди

Жамият

image

Россияда қаровсиз қолган бир гуруҳ Ўзбекистон болалари мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Бош консулхона кўмагида Новосибирск, Иркутск, Красноярск ва Владивосток шаҳарларида қаровсиз қолган 14 ёшгача бўлган ўзбекистонлик болалар Сибир пойтахти Красноярскга тўпланган.

“Бош консулхона Россия томонидан зарур ҳужжатларни имкон қадар тезроқ олиш учун барча имкониятларни ишга солди. Шунингдек, болаларни иссиқ овқат билан ўз вақтида таъминлади. Айни пайтда ота-онаси турли сабабларга кўра уларнинг тарбиясида иштирок эта олмаган жами саккиз нафар болажонлар Ўзбекистонга соғ-саломат етиб олган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 74 нафар ўзбекистонлик ортга қайтарилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон болалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made