Қозоғистонда фавқулодда ҳолат режими яна узайтирилди
Олам
−
27 Апрель 2020
8380Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев коронавирус пандемияси сабаб жорий қилинган фавқулодда ҳолат режимини 11 майгача узайтириш ҳақида фармонни имзолади.
“Мамлакатимизда юзага келган вазиятни ҳисобга олиб ва давлат комиссияси ҳамда мутахассислар таклифига асосан фавқулодда ҳолат режимини 11 майгача узайтириш тўғрисида фармонни имзоладим”, дейилади баёнотда.
Тўқаев мамлакатда вазият салбий тарафга қараб ривожланишига йўл қўймаслик асосий мақсад эканини маълум қилди.
Фавқулодда ҳолатга қарамай 1 майдан пойтахт Нур-Султон ва Олма-ота ўртасида авиақатнов тикланади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар 2780 нафарга етди. Уларнинг 25 нафари вафот этган ва 683 нафари соғайган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 15 март куни фавқулодда ҳолат жорий этилганди. Ҳозирда Олма-ота ва Нур-Султон шаҳарларида карантин ва мажбурий ўзини ўзи изоляция қилиш режими мавжуд. Фавқулодда ҳолат режими 14 апрель куни 1 майгача узайтирилганди.
LiveБарчаси