Қозоғистонда даҳшатли сув тошқини: минглаб хонадонни сув босди (видео)
Олам
−
07 Апрель
21228Қозоғистонда бошланган сув тошқинлари оқибатида 3600 дан ортиқ уй сув остида қолди. Бу ҳақда бугун, 7 апрель куни Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Қаҳармон Оразалин маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда Атирау, Оқмўла, Ақтўбе, Қўстанай, Ғарбий Қозоғистон, Шимолий Қозоғистон ва Павлодар вилоятларида 3686 та хусусий уй, 557 та ҳовли ва 1822 та боғ уйларини сув босган.
"Сув тошқинлари бошланганидан буён 72 029 киши қутқариб олинди, улардан 16 078 нафари болалардир”, деган Оразалин журналистлар учун ташкил қилинган брифингда.
Унга кўра, вақтинчалик жойлаштириш марказларида 14 минг 368 нафар фуқаро бор, шундан 7 минг 200 нафари болалардир.
Қутқарув ишлари Фавқулодда вазиятлар ва Мудофаа вазирликлари ҳамда Миллий гвардия самолётлари ёрдамида давом эттирилмоқда. Жами 12,4 мингдан ортиқ киши, 1,3 минг техника ва 7 самолёт жалб қилинган. Сув тошқинлари сабабли мамлакатнинг 10 та ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилинган.Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 апрель куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакатдаги сув тошқинлари 80 йил ичидаги энг йирик табиий офат эканлигини айтиб чиққан эди.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь