Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича референдум бўлиб ўтмоқда

Олам

image

Бугун, 6 октябрь куни Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш бўйича республика референдуми бўлиб ўтмоқда. Референдумда қозоғистонликлар мамлакатга атом электр станцияси керак ёки йўқлигини ҳал қилиши керак.

Референдумга қўйилган савол: “Сиз Қозоғистонда атом электр станцияси қурилишига розимисиз?”.

Қозоғистонликлар иккита жавобдан бирини танлашлари мумкин: “ҳа” ёки “йўқ” ва уларнинг олдига белги қўйиш мумкин.

Овоз бериш соат 20:00 гача давом этади.

Қозоғистон референдум ўтказиш бўйича марказий комиссияси атом электр станциялари бўйича референдумда иштирок этганлик ҳақидаги дастлабки маълумотларни эълон қилди. Охирги маълумотларга кўра, соат 14:00 ҳолатига кўра, рўйхатга киритилган фуқаролар умумий сонининг 51,77 фоизи сайлов бюллетенларини олган.

Жумладан:

  1. Абай вилоятида - 52,99%
  2. Оқмола вилоятида – 54,91%.
  3. Ақтўбе вилоятида – 52,85%
  4. Олмаота вилоятида – 59,32%
  5. Атирау вилоятида – 52,91%
  6. Ғарбий Қозоғистон вилоятида – 50,52%.
  7. Жамбил вилоятида – 48,80%.
  8. Жетису вилоятида - 55,42%
  9. Қарағанда вилоятида – 59,92%
  10. Қўстанай вилоятида – 61,54%.
  11. Қизилўрда вилоятида – 54,13%.
  12. Мангистау вилоятида – 46,19%.
  13. Павлодар вилоятида – 49,18%.
  14. Шимолий Қозоғистон вилоятида – 48,00%
  15. Туркистон вилоятида - 67,38% 16. Улитау вилоятида - 59,65%.
  16. Шарқий Қозоғистон вилоятида – 61,73% 18. Остонада – 45,19%.
  17. Олмаота шаҳрида – 16,91%
  18. Чимкентда – 64,38%

Маълумот учун, "Республика референдуми тўғрисида”ги Қозоғистон Республикаси Конституциявий қонунининг 31-моддаси 2-бандига мувофиқ, референдумда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг ярмидан кўпи овоз беришда қатнашган бўлса, референдум ўтган ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Президент Қосим-Жомарт Тўқаев 2 сентябрь куни Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш бўйича референдум 6 октябрь куни ўтказилишини маълум қилганди. Кейинчалик Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси атом электр станцияси бўйича референдум ўтказиш учун 15,5 миллиард тенге (32,1 миллион доллар) сарфлашни режалаштираётгани хабар қилинди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг