Қозоғистонда 5 яшар қиз ўлдириб кетилди
Олам
−
14 Июль 2023
12891Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида 5 яшар қиз ўлдириб кетилди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 13 июль куни вилоятнинг “Жибек Жоли” қишлоғида яшовчи аёл қизи йўқолиб қолгани учун полицияга ариза билан мурожаат қилган. Полиция ходимларининг тезкор қидирув ишларидан кейин қизнинг жасади қишлоқдошларидан бирининг уйидан топилган.
“13 июль куни Сариоғаш тумани Ички ишлар бошқармасига вояга етмаган қизининг ғойиб бўлгани ҳақида ариза билан мурожаат қилинган. Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида милиция ходимлари томонидан қишлоқ фуқароларидан бирининг уйидан тан жароҳатлари билан қизнинг жасади топилган”, дейилади вилоят ИИБ баёнотида.
Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 99-моддаси “қотиллик” бўйича иш қўзғатилган.
Гумонланувчи ҳибсга олинган. Мавжуд маълумотларга кўра, гумонланувчи илгари ҳамқотилликда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилган.
LiveБарчаси