Қозоғистонда 2 ўзбекистонлик ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
17 Май 2023
8396Қозоғистоннинг Оқтўбе вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, воқеа кеча, 16 май куни Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 824-километрида содир бўлган. Toyota RAV-4 ва Lacetti автомобиллари тўқнашиб кетган.
Оқибатда Lacetti автомашина ҳайдовчиси ва йўловчиси Ўзбекистон Республикаси фуқаролари воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, Lacetti автомашинада бўлган уч нафар йўловчи ва Toyota RAV-4 автомобилидаги эр-хотин ва 5 ёшли бола тиббий муассасага етказилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 май куни эрталаб Россиянинг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарлари оралиғидаги М-11 трассанинг 641-километрида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган эди. Бир нечта автомобиль иштирокидаги автоҳалокатда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланиб, улардан икки нафарининг аҳволи оғир экани айтилган эди.