Қозоғистонда 1 ой ичида 1,5 минг ўқ-дори мусодара қилинди
Олам
−
04 Февраль 2025 2278 1 дақиқа
Қозоғистонда 2025 йил бошидан буён ноқонуний муомалада бўлган 1500 дан ортиқ ўқ-дорилар олиб қўйилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу совуқ қуроллар орасида граната, тўппонча, автомат ва милтиқлар ҳам бўлган.
“Саккизта Калашников автомати, 25 та тўппонча, 23 та милтиқ, 17 та граната, 1521 та турли калибрли ўқ-дорилар топилиб, мусодара қилинди”, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, кўрсатилган миқдордан 4 та қурол-яроғ январь воқеалари вақтида ўғирлангани аниқланган. Қайд этилишича, мазкур фактлар бўйича тергов-тезкор тадбирлари олиб борилмоқда.
Хабарга кўра, охирги икки йил давомида мамлакатда мингдан ортиқ қурол-яроғ мусодара қилинган, шулардан 130 таси 2022 йилги январь воқеалари чоғида ўғирланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27-31 январь кунлари Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги тузилмалари томонидан Ўзбекистон миқёсида ўтказилган “Антитеррор-тозалаш” кенг кўламли тадбирлари давомида ноқонуний муомаладан 80 та қурол ўқ-дорилари билан, 186 дона тиғ, 22 дона бита ва 17 дона кастетлар олинганди.
Live
Барчаси