ДХХ ва ИИВ 5 кун ичида 439 кишини қамоққа олди
3-саҳифа
−
31 Январь
46301Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги тузилмалари томонидан жорий йилнинг 27-31 январь кунлари мамлакат миқёсида “Антитеррор-тозалаш” кенг кўламли тадбирлари ўтказилди ва жиноят ишлари доирасида 169, маъмурий ишлар доирасида 270 киши қамоққа олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва унга салбий таъсир кўрсатувчи шахс ва жиноий гуруҳларни аниқлаш мақсадида жами 946 та махсус тадбирлар ўтказилган. Оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этишга мойил, республикадаги криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи 418 нафар шахслар аниқланиб, уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган. Шунингдек, жиноят ишлари доирасида 169 нафар шахслар қамоққа олиниб, 42 та жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйилган. 399 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 270 нафари маъмурий қамоққа олинган. 109 нафар қидирувдаги шахслар ушланган.
Бундан ташқари, 536 нафар шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, 402 нафари расмий огоҳлантирилган. Тадбирлар давомида ноқонуний муомаладан 80 та қурол ўқ-дорилари билан, 30 кг 337 гр гиёҳвандлик воситалари, 4 минг 521 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари, 186 дона тиғ, 22 дона бита ва 17 дона кастетлар олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятидаги далаҳовлида марихуана етиштириш учун лаборатория ташкил қилган фуқаро ушланган эди. Далаҳовлидан жами 200 туп марихуана ўсимлиги ҳамда тахминан 5 кг оғирликдаги қуритилган марихуана кукунлари топилиб, ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинган.
LiveБарчаси
01 Март