Бўстонлиқдаги далаҳовлисида нарколаборатория ташкил қилган шахс ушланди
3-саҳифа
−
29 Январь
4270Тошкент вилоятида марихуана етиштириш учун лаборатория ташкил қилган фуқаро ушланди. Бу ҳақда “Тошкент-АЭРО ихтисослаштирилган божхона комплекси” матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тезкор тадбир давомида мазкур туманда истиқомат қилувчи фуқаро 1 дона қоғоз қути ичида бўлган Марказий божхона лабораторияси суд экспертиза хулосаларида умумий оғирлиги 886,426 грамм этиб кўрсатилган марихуана гиёҳвандлик моддалари бўлган курьерлик жўнатмасини қабул қилиб олган вақтида тезкор ходимлар томонидан тўхтатиб қолинган.
Сўнгра ушбу фуқаронинг Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги далаҳовлиси кўздан кечирилган. Маълум қилинишича, фуқаро дала ҳовлида марихуана етиштириш учун мўлжалланган лаборатория ташкил қилгани аниқланган.
Далаҳовлидан жами 200 туп марихуана ўсимлиги ҳамда тахминан 5 кг оғирликдаги қуритилган марихуана кукунлари топилиб, ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳрида автомобилида ва ижарадаги уйида жами 2,5 килограмм гашиш гиёҳвандлик воситаси сақлаган шахс ушланганди.
LiveБарчаси