Қозоғистон Жаҳон чемпионатига чиқолмади

Спорт

image

Қозоғистон миллий терма жамоаси АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида бўлиб ўтадиган кейинги йилги Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди.

Миллий жамоа бош мураббийи Талгат Байсуфинов шогирдлари Европа минтақаси саралаш турнири  “J” гуруҳидаги еттинчи тур учрашувини сафарда Шимолий Македонияга қарши ўтказди.

Гуруҳ пешқадамларидан бирига қарши ўтказилган ўйинда қозоғистонлик футболчилар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса-да, йўқотилган икки очко амалда Қозоғистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятини йўққа чиқарди.

Саралаш босқичининг етти ўйинидан сўнг Қозоғистон етти очко билан “J” гуруҳида бешта жамоа орасида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Бу гуруҳда Бельгия (14 очко) ва Шимолий Македония (13 очко) билан пешқадамлик қилмоқда.

Қозоғистон терма жамоаси Уэлсга енгилди (1:3, 0:1), Лихтенштейнни мағлуб этди (2:0, 4:0), Шимолий Македония (0:1) ва Бельгиядан (0:6) мағлубиятга учради. Иккинчи даврада эса Шимолий Македония билан дуранг ўйнади (1:1). Саралашнинг сўнгги турида Қозоғистон 15 ноябрь куни ўз майдонида Бельгияни қабул қилади.

Жаҳонгир Иномжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистон МТЖ Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг