Қозоғистон ва Норвегияда яшаётган Нукус воқеаси айбланувчилари устидан суд давом этмоқда

Жамият

image

Нукус воқеалари бўйича А.Сагидуллаев ва Н.Уразбаев устидан уларнинг иштирокисиз суд давом этмоқда. Бугун, 3 апрель куни ўтказилган суд мажлисида 7 нафар гувоҳнинг кўрсатмалари эшитилди. Бу ҳақда Олий Суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.

Қорақалпоғистон Республикаси судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан Жиноят кодексининг 28, 104, 158, 159, 244 ва 244-1-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган А.Сагидуллаев ва Жиноят кодексининг 28, 104, 159, 244 ва 244-1-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган Н.Уразбаевга оид жиноят иши очиқ суд жараёнида кўриб чиқилмоқда.

Ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси суди судьяси С.Давлетмуратов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилмоқда.   

Шу кунга қадар ўтказилган суд мажлисларида жами 29 нафар шахс, шундан 10 нафари видеоконференцалоқа воситасида гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган. Суд жараёни давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят-процессуал кодексининг 410-моддаси (суд муҳокамасида судланувчининг иштироки)га асосланиб, судланувчилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлгани ва уларни судга келтириш имкони йўқлиги сабабли ушбу жиноят иши бўйича суд муҳокамаси А.Сагидуллаев ва Н.Уразбаевнинг иштирокисиз ўтказилмоқда.

Аманбай Сагидуллаев 1967 йилда туғилган бўлиб, ҳозирда Норвегияда яшайди. У “Олға Қорақалпоғистон” партияси етакчиси. Ниетбай Уразбаев эса 1969 йилда туғилган бўлиб, Қозоғистоннинг Манғистау вилояти “Аллаяр йўли” қорақалпоқ этник-маданий бирлашмаси раиси. У ҳозирда Қозоғистонда яшайди.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Нукус воқеаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made