Қозоғистон томони Тўқаев ва Шольцнинг матбуот анжуманини бекор қилди
Олам
−
17 Сентябрь
15501Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва Германия канцлери Олаф Шольц ўртасида ўтказилиши режалаштирилган қўшма матбуот анжумани Қозоғистон томонининг ташаббуси билан кутилмаганда бекор қилинди. Бу ҳақда Германиянинг DPA агентлиги хабар берди.
Нашрга кўра, шунга қарамай Шольц Тўқаев билан учрашувдан кейин журналистлар билан суҳбатлашган. Қозоғистон расмийларининг бундай қадамини нақадар меҳмондўст деб билиши ҳақидаги саволга жавоб берар экан, канцлер ҳар қандай ҳолатда ҳам бутун дунё бўйлаб журналистлар учун яхши шароит яратилишини хоҳлашини таъкидлаган.
“Мен шунинг учун, бунга озгина ҳисса қўшиш мақсадида сизнинг олдингизда турибман”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 сентябрь куни Қосим-Жомарт Тўқаев Германия канцлери Олаф Шольц билан учрашиб, бир қатор масалаларни, жумладан, савдо-иқтисодий, энергетика, яшил ўзгаришлар, тоғ-конь саноати, транспорт ва логистика, иқлимни муҳофаза қилиш, экология ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни муҳокама қилган эди.
LiveБарчаси