Қозоғистон Россиядан вертолёт сотиб олади
Олам
−
24 Сентябрь
4207Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Россиядан вертолёт харид қилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазири Чингиз Аринов маълум қилди.
“Биз ҳозир учта МИ-8 АМТ ва тўртта Ка-32 сотиб олишни кўриб чиқяпмиз... Улар лизинг асосида сотиб олинади ва бунда халқаро компаниялар иштирок этмоқда. Менимча, яқин вақт ичида биз бу масала бўйича ҳам, нарх-наво бўйича ҳам, тегишли барча масалалар бўйича ҳам қарор қабул қиламиз”, дейди Аринов.
Шунингдек, вазир мазкур вертолётлар етказиб берувчиси Россия эканини ҳам маълум қилган. Унга кўра, ҳозирча еттита вертолёт сотиб олиш режалаштирилган, қолган тўрттаси эса яқин орада сотиб олинади.
“Ёнғин хавфи бўлган бутун ёз давомида катта ўзгаришлар юз берди ва биз камчилик борлигини аниқ кўрдик. Умуман олганда, 20 та ҳудуд жавобгар отрядлар билан таъминланиши керак”, деди Аринов.
LiveБарчаси