Қозоғистон рекорд сиғимли футбол стадиони қуриш режасидан воз кечди
Спорт
−
18:40 1010 1 дақиқа
Қозоғистоннинг Олмаота вилояти ҳокимлиги янги Алатау шаҳрида 50 минг ўринли ёпиқ футбол стадиони қуриш режасидан воз кечди. Бу ҳақда “Kazinform” хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2023 йилда Олмаота вилояти ҳокимлиги биносида янги Алатау шаҳрининг макети тақдим этилган бўлиб, унда йирик ёпиқ футбол стадиони қурилиши ҳам кўзда тутилганди. 2024 йилда шаҳарни ривожлантириш бош режаси тақдимотида эса Алатау агломерациясининг тўртта туманидан бири – Олтин туманида 50 минг ўринли арена барпо этилиши расман эълон қилинган. Бироқ 2026 йилга келиб вилоят маъмурияти режани қайта кўриб чиққани ва бундай йирик спорт иншооти қурилиши энди режалаштирилмаётгани маълум бўлган.
Шунингдек, Олмаота шаҳри ҳокимлиги 45 минг ўринли янги футбол стадиони қурилишини ҳам эълон қилган эди. Бундан ташқари, Ақтобе шаҳрида 35 минг томошабинга мўлжалланган арена барпо этиш режалари маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ҳам Янги Тошкент ҳудудида йирик спорт иншооти – 55 минг ўринли замонавий футбол стадиони қурилиши ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси