Қозоғистон коррупцияга қарши яна бир “қадам ташлади”. Амалдорларга янги тақиқ жорий қилинди

Жамият

image

Қозоғистонда коррупция жинояти билан қамалганлар эндиликда шартли-муддатидан олдин озод қилинмайди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев имзолаган коррупцияга қарши кураш бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонунда белгиланди.

Бундан ташқари, амалдорларга хорижий банкларда ҳисоб очиш ва унда пул ҳамда қимматликларни сақлаш тақиқланди.

Қонун Президент кўрсатмаси билан тайёрланган. Оғир ва ўта оғир коррупционер жиноятчиларга шартли муддатдан олдин озод қилиш қўлланмайди.

Хорижда ҳисоб очиш тақиқ мансабдор шахслар, масъул давлат лавозимидаги шахсларга тааллуқли. Бу тақиқ депутат ва судьяларга ҳам амал қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон коррупция

Баҳолаганлар

499

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг