Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланди

Олам

image

Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин Жамбил вилоятида вакцина ишлаб чиқарадиган биофармацевтика заводи қурилишига тамал тошини қўйиб берди. Бу ҳақда Ҳукумат Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Завод халқаро ишлаб чиқариш амалиётига (GMP) мувофиқ иммунобиологик дори-дармонларни, шу жумладан, коронавирус инфекциясига қарши эмловчи воситаларни ишлаб чиқаради.

Ҳозирги вақтда Қозоғистон илмий-тадқиқот институтининг COVID-19 га қарши вакцинаси ЖССТ рўйхатига киритилган ва клиник синовлардан ўтмоқда.

Қурилиш ишларини 2020 йил декабрда якунлаш режалаштирилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда 13 872 нафар одам коронавирусга чалинди. Беморларнинг 8 668 нафари соғайган бўлса, 68 нафари вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Қозоғистонда

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг