Қозоғистон коронавирус тарқалишининг “пик” нуқтасидан ўтди – вазир
Олам
−
03 Август 2020
13838Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг энг авж нуқтасидан ўтиб олди. Мамлакатда вазият барқарорлашди. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, Ғарбий Қозоғистон, Оқмўла, Олма-ота, Туркистон, Қўстанай, Манғистов вилоятлари ва пойтахт Нур-Султонда вазият тезлик билан яхшиланяпти.
Алексей Цой мамлакатдаги стационарларнинг 34 фоизи бандлигини, бу жами ўринларни 49 мингга етказиш ҳисобига бўлганини таъкидлади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда 92 662 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 67,5 фоизи ёки 62 511 нафари соғайган. Бугунгача 1058 киши коронавирусдан вафот этган.
Аввалроқ, Қозоғистонда карантин яна 2 ҳафтага узайтирилиб, 17 августгача давом этиши ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси