Қозоғистон ички авиақатновларни тўлиқ тиклаяпти
Жамият
−
22 Май 2020
3315Қозоғистонда ички авиақатновлар 25 майдан тўлиқ қайта тикланади. Парвозлар кучайтирилган санитария хавфсизлиги қоидаларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Хусусан, йўловчилар самолёт бортига чиқишлари учун ниқоб, қўлқоп кийиб олишлари, масофани сақлашлари керак. Коронавирус йўқлиги ҳақидаги маълумотномани олиш эса бекор қилинди.
Аэропортлар ва ҳаво лайнерларини дезинфекция қилиш ишлари кучайтирилган.
Бундан ташқари, Нур-Султон шаҳрида 1 июндан барча болалар боғчалари ва бошқа қўшимча таълим муассасалари очилади.
Маълумот учун, Қозоғистонда бугунгача 7597 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 3843 нафари соғайган ва 35 нафари вафот этган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023