Қозоғистон буғдой импортини ярим йилга чеклади
Олам
−
12 Апрель
7336Қозоғистонда буғдой импорти олти ой муддатга чекланди. Шу ҳақдаги тегишли ҳужжат мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров томонидан имзоланди.
“Буғдойни автомобиль, сув ва темир йўл орқали олиб кириш тақиқланади; паррандачилик ва ун етиштириш корхоналарига фақат ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш учун буғдойни темир йўл орқали олиб кириш бундан мустасно”, дейилади ҳужжатда.
Вақтинчалик тақиқ бугун, 12 апрелдан кучга киради. Импорт қилинган буғдой олти ой давомида на ички, на ташқи бозорда сотилмайди. Бироқ, тақиқ буғдойнинг темир йўл транзитига тааллуқли эмас.
Маълумот учун, республика ташқи савдо сиёсати бўйича идоралараро комиссия йиғилишида тақиқни узайтириш ғояси муҳокама қилинганда, Қозоғистон ички бозорида озиқ-овқат ва озуқа донининг етарли захиралари мавжудлиги таъкидланган. Комиссия маълумотларига кўра, Қозоғистонга Россиядан келаётган ғалла ички бозорда маҳаллий буғдойга бўлган талабнинг пасайишига ва нархларнинг тушишига олиб келади. Сенаторлар сўнгги бир йил ичида Қозоғистондан ун экспорти 23 фоизга қисқарганини айтган. Март ойида Қишлоқ хўжалиги вазири мамлакатда буғдой экишни қисқартириш режалаштирилганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Федерацияси шакар ва хом шакар экспортига вақтинчалик тақиқ жорий этганди.
LiveБарчаси