Россия шакар экспортини тақиқлади
Олам
−
06 Апрель
10482Россия Федерацияси шакар ва хом шакар экспортига вақтинчалик тақиқ жорий этади. Бу ҳақда Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг божхона қуйи қўмитаси қарорида келтирилган.
Қайд этилишича, ушбу чора кейинги беш иш куни ичида кучга кириши кутилмоқда. Чеклов 2024 йил 31 августгача амал қилади. Россия Федерацияси Ўзбекистонга оқ шакар импорти бўйича етакчи ҳисобланади.
Вақтинчалик эмбарго лойиҳаси март ойида чет элга шакар етказиб беришнинг кўпайиши билан боғлиқ хавотирлар фонида пайдо бўлган. Августдан феврал ойининг ўрталаригача бўлган даврда Россия бошқа мамлакатларга аввалги шу даврга қараганда уч баравар кўп шакар сотган (442 минг тонна).
Маълумот учун, 2017 йилнинг кузидан бошлаб Ўзбекистоннинг "Хоразм Шакар" ва "Ангрен Шакар" шакар заводлари сўмнинг қадрсизланишидан сўнг ўз фаолиятини амалда тўхтатиб қўйган. Бу эса хориждан импортнинг кескин ошишига олиб келди (2016−2018 йилларда импорт ҳажми 1 млрд долларгача ошди). Шакар ва шакар маҳсулотлари учун импорт божлари ва акциз солиғи ставкалари нолга қайтарилди. Бунга қадар 2000 йилларнинг бошидан бери 30 фоизлик ставка сақланиб қолган эди.
2021 йилдан шакар импортига яна 20 фоизлик акциз солиғи ўрнатилди, бундан ташқари, 20 фоиз божхона тўлови ҳам қайтарилди.
LiveБарчаси