Қорақалпоғистоннинг собиқ Ички ишлар вазири депутат этиб сайланди
Жамият
−
26 Август 2022
7837Қорақалпоғистоннинг собиқ Ички ишлар вазири Аманбай Тлеубаевич Оринбаев республика Жўқорғи Кенгесидаги бўш қолган депутатлик ўринларига сайланди. Бу ҳақда парламент сайтида хабар берилган.
У 56-сонли “Бердақ” сайлов округидан депутатликка сайланган.
Аманбай Оринбаев Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритяпти. У бу лавозимга 26 июлда тайинланган.
Бунгача Аманбай Оринбаев Қорақалпоғистон Ички ишлар вазири лавозимида ишлаган.
Шу билан бирга, яна тўрт киши бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайланган. Булар:
• Галина Александровна Зоркина – 9-сонли “Ажиниёз” сайлов округидан;
• Қалбай Тогаевич Наврузов – 46-сонли “Кетенлер” сайлов округидан;
• Рустам Турсинбоевич Сапарбаев – 18-сонли “Жанбасқала” сайлов округидан;
• Суйеубай Алиевич Ешанов – 62-сонли “Қораўзак” сайлов округидан;
LiveБарчаси