Қорақалпоғистонлик абитуриентларга қўшимча қабул квоталари тасдиқланди
Жамият
−
17 Сентябрь
2113Қорақалпоғистон Республикасида истиқомат қилувчи ёшларга бакалавриат таълим йўналишларига базавий тўлов-контракт асосида 10 мингта қўшимча қабул параметри тасдиқланди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар берди.
Бунда ажратилган қабул параметрларининг:
- Тошкент шаҳридаги ОТМ ва бакалавриат таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти;
- Қорақалпоғистон Республикасидаги ОТМ ва бакалавриат таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти;
- вилоятлардаги ОТМ ва бакалавриат таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.
Бунда 10 мингта қўшимча қабул параметри – кириш имтиҳонларида 56,7 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар ҳисобидан шакллантирилган. Қўшимча қабул параметрлари доирасида талабаликка тавсия этилган қорақалпоғистонлик ёшлар тавсия этилганлик ҳолатини шахсий кабинетидан билишлари мумкин.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги ПФ-213-сон фармонида қорақалпоғистонлик ёшлар учун қўшимча квота ажратилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2024-2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинганди.
LiveБарчаси