Расман: “Мандат” эълон қилинди

Жамият

image

2024–2025-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги хабар берди.

Унга кўра,  танлов натижаларини 4 хил усулда билиш мумкин бўлади.

1) my.uzbmb.uz сайти орқали:

my.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

2) mandat.uzbmb.uz сайти орқали:

mandat.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.

3) SMS-хабарнома хизмати орқали:

5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича SMS-хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).

4) Тест натижалари қайдномаси орқали:

Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.

Ҳулкар Муртазоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Мандат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made