Шифохонага ишга жойлаштиришни ваъда қилганлар ушланди

Жамият

image

Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида шифохонага ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахслар қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали ходимаси З.К. фуқаро А.А. ни ушбу филиалга ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 32 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Қарши туман тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими бошлиғи Х.Қ. фуқаро У.Қ. ни танишлари ёрдамида Қарши туман марказий поликлиникасига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Билдирилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон ва Жиззах вилоятида тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахслар пул олаётган вақтида қўлга тушган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ ДХХ Қашқадарё Қорақалпоғистон Республикаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг