Қорақалпоғистонга 150-200 млн доллар хорижий маблағ йўналтирилади
Жамият
−
15 Август 3769 1 дақиқа
2025-2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди. Бу ҳақда кеча, 14 авгут куни қабул қилинган “Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги Президент қарорида сўз боради.
Қуйидагилар 2025–2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланган:
- ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини ўртача 6–6,5 фоизга етказиш;
- саноат ишлаб чиқариши ҳажмини 5–6 фоизга етказиш;
- бозор хизматлари ҳажмини 15–17 фоизга етказиш.
Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикасини 2035 йилгача ривожлантириш бўйича стратегия 5 йиллик батафсил дастур асосида амалга оширилади.
Дастурни молиялаштириш учун натижага асосланган молиялаштириш тизими (PforR) бўйича 150–200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий маблағлар жалб қилинади.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь