Қорақалпоғистондаги тўйда йўл талашиб, машиналарини тўқнаштирган ҳайдовчиларга маъмурий иш қўзғатилди (видео)
3-саҳифа
−
13 Июнь
7963Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида ўтказилган тўйда ҳайдовчилар йўл талашиб, атайин бир нечта машиналарни тўқнаштиргани акс этган видеолавҳа тарқалди. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Аниқланишича, кеча, 12 июнь куни Кегейли туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган А.Н.нинг никоҳ тўйи ўтказилган. Куёв Нукус шаҳрида жойлашган тўйхонадан Mercedes машинасида тўй сайлига чиққан. Тўй кортежида жами 9 та машина Нукус шаҳридан Кегейли туманига қараб ҳаракатланган.
Фуқаро А.Н. тўй сайли бошланишидан олдин ким у ўтирган машина орқасидан биринчи бўлиб етиб борса, ўша ҳайдовчига 200 АҚШ доллар беришини ваъда қилган. Тўй сайлида қатнашган машиналар ҳайдовчилари кортеж Кегейли туманига етиб келгач, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, туманнинг Нурли қуёш кўчасида куёв ўтирган Mercedes ортидан йўл талашиб, бир-бири билан тўқнашган.
Ҳолат бўйича олиб борилган суриштирув ишлари давомида тан жароҳати олган фуқаролар аниқланмаган. Тўй сайлида иштирок этган 9 та машина жарима майдонига қўйилиб, ҳайдовчиларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Ҳозирда ҳайдовчиларга нисбатан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича маъмурий иш қўзғатилган.
LiveБарчаси