Қорақалпоғистондаги тўйда йўл талашиб, машиналарини тўқнаштирган ҳайдовчилар қамалди
3-саҳифа
−
14 Июнь
4823Аввалроқ, Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида ўтказилган тўйда ҳайдовчилар йўл талашиб, атайин бир нечта машиналарни тўқнаштиргани хабар қилинганди. Бундай қонунбузарликни содир қилган 13 нафар шахснинг ҳар бирига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
Кеча, 13 июнь куни жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳри суди 13 нафар иштирокчига тааллуқли маъмурий ишни кўриб чиққан. Улар "ахлоқ-одоб меъёрларини менсимаслик, жамоат тартибини бузганликда" айбланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига (Майда безорилик) кўра, 15 суткага қамалди. Жазоланганлар орасида куёв ҳам бор.
Тўй сайлида иштирок этган 9 та машина эса жарима майдонига қўйилиб, ҳайдовчиларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
LiveБарчаси