Қорақалпоғистондаги омборга ўт кетди
3-саҳифа
−
08 Октябрь
5330Бугун, 8 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикасидаги омборга ўт кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Билдирилишича, соат 12:47 да Нукус шаҳри, “Жеке Терек” МФЙда жойлашган қурилиш моллари сақланиб келинган омборхонада ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари 6 дақиқа ичида воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 13:09 да ўраб олинган ва соат 13:15 да ўчирилган.
“Ёнғин оқибатида 150 квадрат метр майдонда қурилиш моллари ёниб зарарланган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ”, дейилади хабарда.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 24 август куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани, “Янги Дархон” МФЙ, Янги Дархон кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш цехларидан бирининг омборхонасида ёнғин чиққанди. Майдони тахминан 5000 квадрат метр бўлган омборда юз берган ёнғин 2 соат деганда ўчирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеага омборда сақланаётган тез алангаланувчи суюқлик сабаб бўлган.
LiveБарчаси