Қорақалпоғистондаги мудҳиш ЙТҲда 8 киши ҳалок бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 22 июль куни соат 19:05 ларда тумандаги “Елабат ППЖ” ҳудудидан ўтувчи А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 891-892-километрида 1994 йилда туғилган, Қўнғирот туманида яшаган М.Н ўзининг Lacetti машинасини туман марказидан “Қорақалпоғистон” ППЖ томонга ҳайдаб бораётиб бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши томонга чиқиб кетган. Оқибатда, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 2001 йилда туғилган, Қўнғирот туманида яшаган У.Д. бошқарувида бўлган Cobalt автомобили билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
 

Оқибатда Lacetti ҳайдовчиси М.Н ва унинг йўловчиси, 1986 йилда туғилган, Қўнғирот туманида яшаган А.Б. ҳамда Cobalt ҳайдовчиси У.Д ҳодиса жойида вафот этган.

Шунингдек, Lacetti йўловчиси (1975 йилда туғилган, Қўнғирот туманида яшаган) Б.Т. ҳамда Cobalt йўловчилари – Т.А. ( 1993 йилда туғилган, Мўйноқ туманида яшаган), К.Т. (1997 йилда туғилган, Қўнғирот туманида яшаган), К.К. ( 1971 йилда туғилган, Мўйноқ туманида яшаган) ва С.Р. (1994 йилда туғилган, Қўнғирот туманида яшаган) туман тиббиёт бирлашмасига тан жароҳати билан ётқизилган. Бироқ, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, олган тан жароҳати оқибатида ўзига келмасдан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада ЙТҲ оқибатида бир ҳайдовчи ҳалок бўлгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Қорақалпоғистон Қўнғирот тумани Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу Елабат ППЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made