Фарғонада ЙТҲ оқибатида бир ҳайдовчи ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Фарғона вилояти Қува туманида кеча, 8 июль куни юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

ЙТҲ соат 10:30 атрофида Сойгузар маҳалласи ҳудудидан ўтган 4P-112 автомобиль йўлида содир бўлган. Damas ҳайдовчиси Р.О. (1999 йилда туғилган) ҳаракат пайти бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўлакка чиқиб кетган. Қаршисидан келаётган А.Х. (1988 йилда туғилган) бошқарувидаги ВАЗ-2101 автомобили билан тўқнашган.

Оқибатда “Жигули” ҳайдовчиси оғир жароҳатлар билан воқеа жойида ҳалок бўлган. Шу машинадаги йўловчи ва Lacetti ҳайдовчиси эса шифохонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, 4 июль куни Қашқадарё вилоятида Spark, BYD ва Nexia русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган ва бунинг оқибатида бир ҳайдовчи ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Қува Damas Жигули

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг