Қорақалпоғистонда йўлларни таъмирлаш учун 20 млрд ажратилди
Жамият
−
25 Июль 2023 3993 1 дақиқа
Қорақалпоғистон жанубий туманларидаги тупроқ йўлларни таъмирлаш ишларига 20 миллиард сўм ажратилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ягона электрон тизими платформасида маълум қилинди.

Айтилишича, Амударё, Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларидаги баъзи тупроқ йўлларни таъмирлаш ишларига бу тўрт туманнинг Ободонлаштириш бошқармасига пул ўтказиб берилади. Мазкур туманларда маблағ мақсадли сарфланиши ва тупроқ йўллар қум-шағал аралашмали йўлларга айлантирилиши керак. Бу пуллар Вазирлар Маҳкамасининг захира маблағлари ҳисобидан қопланади.
Шундан Амударёга 5,8 миллиард, Берунийга 5,5 миллиард, Тўрткўлга 5 миллиард ва Элликқалъа туманига 3,6 миллиард сўмдан берилади. Шунда жами 123 та маҳалладаги тупроқ йўллар шағаллаштирилади.
Live
Барчаси