Қорақалпоғистонда Қизил китобга киритилган буғуни ўлдирган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Қорақалпоғистон Республикасида Бухоро буғусини ноқонуний овлаган браконьер қўлга олинди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Унда айтилишича, кеча, 11 июнь соат 05:30 да Қорақалпоғистон Республикасидаги Қуйи Амударё биосфера резервати инспекторлари томонидан Халқаро Қизил китоб ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Бухоро буғусини ноқонуний овлаган браконьер ушланган. Қуйи Амударё давлат биосфера резервати инспекторларига резерватнинг Жумуртов бўлими ўтиш зонаси фермер хўжалиги ҳудудида ўқ овози эшитилгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Инспекторлар воқеа жойига етиб борганида оқ рангли Маtiz чиқиб кетганини аниқлаган. Машина изидан қувиб, Гурлан тумани “Деҳқонобод” МФЙгача борган. Ҳуқуқбузарнинг машинасида қоплар борлиги, уларга эса бир дона Бухоро буғусининг бўлакланган жасади солингани маълум бўлди.

“Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси терговчиси томонидан процессуал тартибда икки дона ов милтиғи, бир дона Бухоро буғуси тана қисмлари расмийлаштириб олинди. Ҳуқуқбузар томонидан табиатга 99 миллион сўм зарар етказилгани маълум бўлди”, дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Иш прокуратурага юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қорақалпоғистон Қизил китоб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг