Қорақалпоғистонда 13 ёшли боласини сотаётган аёл ушланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 19 май куни Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида боласини сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, 43 ёшли М.П. Беруний тумани ИИБ га ариза билан мурожаат қилиб, унда Тўрткўл туманида яшовчи “Қундуз” исмли аёл ноқонуний равишда ўз фарзандини сотмоқчи бўлиб юрганлигини баён қилган. Унинг ушбу аризасига асосан шу куни соат 21:00 да Беруний тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тўрткўл туманида жойлашган намунали уйда ижарада яшаб келаётган, 38 ёшли Қундуз К. ўзининг иккинчи фарзанди вояга етмаган 13 ёшли Д.О.ни фуқаро С.Э.га 15 000 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида ушланган.

Ҳодиса содир бўлган жойдан кимёвий ишлов берилган 400 АҚШ доллари ҳамда қолган 14 600 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар аниқланиб, ашёвий далил тариқасида ўрнатилган тартибда олинган.

Ҳолат юзасидан Тўрткўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Қундуз К.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси) банди билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

одам савдоси

Баҳолаганлар

355

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг