Қорақалпоғистон ва Тошкентда жами 32 нафар бемор коронавирусни енгиб ўтди
Жамият
−
07 Май 2020
7444Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида 32 нафар бемор коронавирус касаллигидан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 6 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Шу соатларда Қорақалпоғистон Республикасида 14 нафар, Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида эса 18 нафар, жами 32 нафар коронавирус инфекциясидан тузалган беморлар реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, эндиликда Қорақалпоғистонда тўлиқ соғайганлар 101 нафар, Тошкент шаҳрида эса 518 нафарга етди. Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 79 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1656 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда коронавирус аниқланганлар сони 2269 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 603 нафар бемор даволанмоқда.
LiveБарчаси