Қорақалпоғистон ва Наманганда 1 млрд сўмлик кўмир талон-торож қилинди
3-саҳифа
−
17 Декабрь
2195Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилоятида ижтимоий соҳа объектларини иситиш учун етказиб берилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган терговга қадар текширувда давлат хусусий шерикчилик битимига асосан кўмир етказиб берувчи “Н.А.” МЧЖга ижтимоий соҳа объектларини иситиш учун етказиб берилган кўмир ўлчовдан ўтказилганида, МЧЖ масъул шахслари умумий баҳоси 1 млрд сўмлик жами 2 514 тонна кўмирни талон-торож қилганликлари аниқланган.
Шу каби, ўтказилган терговга қадар текширувда давлат хусусий шерикчилик битимига асосан кўмир етказиб берувчи “О.Д.” МЧЖ раҳбари О.Қ. ва бошқалар куз-қиш мавсумида Косонсой туманидаги бюджет ташкилотларини иситиш учун ажратилган умумий баҳоси 263,1 млн сўмлик 609,9 тонна кўмирни бошқа шахсларга қиммат нархларда сотиб юбориб, талон-торож қилганликлари аниқланган.
“Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм, Наманган вилоятларида кўмир таъминотидаги талон-торожликлар фош этилганди.
LiveБарчаси