Қорақалпоғистон судининг раиси сайланди
Жамият
−
14 Февраль 2021
6470Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Гулнара Жуманазаровна Базарбаева Қорақалпоғистон Республикаси судининг раиси этиб сайланди.
Ўзбекистон Президенти томонидан қабул қилинган махсус фармон билан суд тизимига ташкилий-тузилмавий ўзгаришлар киритилди. Шу асосда жиноят, иқтисодий ва фуқаролик судлари бирлаштирилиб, улар асосида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси суди ташкил этилди.
Шу муносабат билан куни кеча бўлиб ўтган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ўн бешинчи сессиясида Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг тегишли моддаларига қўшимчалар киритилиши депутатлар томонидан қўллаб-қувватланган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь