Қорақалпоғистон Олий таълим вазири тайинланди
Жамият
−
12 Февраль 2024 8010 1 дақиқа
Батирбек Тулепбергенович Каипбергенов Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенеси матбуот хизмати хабар берди.
У шу кунга қадар Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали директори лавозимида ишлаб келган.
Маълумот учун, Батирбек Каипбергенов 1970 йилда Нукус шаҳрида туғилган. У 1992 йилда Тошкент давлат техника университети, 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. 2004 йилда “Ўзбекистон Белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.
Live
БарчасиЭнди “подезд”лар ҳар ҳафта тозаланади
30 Апрель