Қорақалпоғистонда Cobalt пастликка қулади. Ҳайдовчи вафот этди

3-саҳифа

image

Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида катта тезликда ҳаракатланган Cobalt пастликка қулади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

1993 йилда туғилган Cobalt ҳайдовчиси 4R-182 Тўрткўл-Бўстон йўналиши бўйлаб катта тезликда ҳаракатланаётганда бошқарувни йўқотган. Оқибатда машина йўл четидаги пастликка қулаган. Ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Самарқанд вилоятида “КамАЗ” русумли юк машинаси пиёдалар ўтиш йўлакчасидан ўтаётган аёл ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзандини уриб юборганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қорақалпоғистон Cobalt Тўрткўл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг