Қорабоғдаги мактабни битирганлар Ўзбекистон ОТМларига имтиҳонсиз қабул қилинади
Олам
−
03 Август
8353Ўзбекистон ҳукумати тарафидан Қорабоғнинг Фузулий шаҳрида қуриб битказилган Мирзо Улуғбек номидаги 1-умумтаълим мактабини тамомлаганлар Ўзбекистон олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилинади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов маълум қилди.
Мактабда яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари билан учрашган вазирга кўра, бу мактабда Ўзбекистондан ҳам ўқитувчилар келиб дарс беради ва келгусида ҳамкорлик янада кенгайтирилади.
“Мактабни битирган озарбайжонлик фарзандларимиз келажакда Мирзо Улуғбек номидаги мактаб аттестатини кўтариб юришидан жуда хурсандман. Бу мактабни битирган болалар бизнинг ҳам фарзандларимиз саналади. Шунинг учун улар Ўзбекистон олий таълим муассасаларига имтиҳонсиз қабул қилинади”, деган Қўнғиротбой Шарипов.
Таъкидлаш жоизки, 2021 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон ишғолдан озод этилган Қорабоғда Озарбайжонга туҳфа сифатида мактаб қуриши ҳақида хабар берган эдик. Орадан икки йил ўтиб, 23 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев Қорабоғдаги Мирзо Улуғбек мактабини очиб берди.
LiveБарчаси