Қорабоғда ИҲТ саммити қандай ўтмоқда? (фоторепортаж)

Олам

image

Бугун, 4 июль куни Озарбайжоннинг Хонкенди шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммити бўлиб ўтмоқда.

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев раислигида ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдул Ғани Бародар, ИҲТ бош котиби Асад Мажид Хон ҳамда бошқа қатор давлатлар ва минтақавий ташкилотлар делегациялари раҳбарлари қатнашди.

ИҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди, долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Саммитдан сўнг етакчилар дастурхон устида ҳам суҳбатлашди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг