Қонунчиликдан “милиция” атамаси чиқариб ташланди
Жамият
−
24 Май 2019
9592Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, Фуқаролик кодекси ҳамда “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги, “Реклама тўғрисида”ги, “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги қонунларидан “милиция” атамаси чиқариб ташланди.
“Милиция” деган сўз ўрнига “Ички ишлар органлари” деган тушунча киритилди.
LiveБарчаси