Қонунчилик палатасида 4 та комиссия тузилди
Жамият
−
21 Январь
2281Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бир қатор Комиссияларни тузиш бўйича қарорлар қабул қилинди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, бугун, 21 январь куни қуйидаги Комиссияларни тузиш бўйича қарорлар қабул қилинган:
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш бўйича комиссиясини тузиш тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Иқлим ўзгариши оқибатларини камайтириш ва "яшил" иқтисодиётга ўтишни тезлаштириш масалалари бўйича комиссиясини тузиш тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Жамоавий ташаббуслар бўйича комиссиясини тузиш тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Одоб-ахлоқ комиссиясини тузиш тўғрисида.
LiveБарчаси